Дунёдаги энг катта итни боқишга 12,5 минг фунт сарфланади

Жамият 20 Декабрь 2016 15413
Фото: © L!FE

Фредди — дунёдаги энг катта ит. Икки метрли дания кучуги Англиянинг Эссекс шаҳрида эгаси билан бирга яшайди. Рекордлар китобига киритилган жонивор товуқ гўшти ҳамда ёнғоқ мойини севиб истеъмол қилади.

Фредди 92 килограмм тош босади ҳамда дунёдаги энг катта ит саналади. У ҳаттоки Гиннесснинг рекордлар китобига ҳам киритилган.

Жонивор орқа оёқларига турса – баландлиги 2,3 метрни ташкил қилади.

Фредди эгаси, собиқ модель Клейри Стоумэн ҳамда Флёр исмли синглиси билан бирга яшайди.

Аёл ўз жониворларига жуда ўрганиб қолган – улар унинг ҳаёт мазмунига айланган.

"Менинг фарзандим йўқ, шунинг учун итларни худди ўзимнинг болаларимдек яхши кўраман. Улар менга ёлғизликни енгишда ёрдам беради", — дейди Клейри.

Аёл иккита итини боқиш учун ҳар йили тахминан 12,5 минг фунт маблағ сарфлайди.
 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар