Еврокомиссия Facebook’га нисбатан тергов бошлади

Технология 20 Декабрь 2016 3311
Фото: AFP 2016/ Ed Jones

Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олиш бўйича битимнинг кўриб чиқилишида нотўғри ахборот тақдим қилган бўлиши мумкин, деб айтилмоқда Еврокомиссия хабарида. Еврокомиссия бу масала бўйича ўз эътирозларини компанияга юборди. 

"Facebook’да 2017 йил 31 январгача бизнинг дастлабки хавотирларимизга жавоб бериш учун вақт бор", деб айтди журналистларга ЕКнинг матбуот хизмати вакили.

Унинг айтишича, агар хавотирлар тасдиқланса, компания жаримага тортилиши мумкин.

ЕКнинг фикрича, Facebook ЕК томонидан WhatsApp сотиб олиниши бўйича битимни кўриб чиқаётганда "нотўғри ёки чалғитувчи маълумотни тақдим қилган" бўлиши мумкин.

2014 йил октябрда Facebook WhatsApp’ни 19 млрд долларга сотиб олган. ЕК бу битимга рухсат берган. Комиссиянинг таъкидлашича, жорий тергов ЕКнинг мессенжерни сотиб олиш бўйича қарорига таъсир қилмайди.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар