"Газпром" Туркиядаги энг йирик активидан айрилиши мумкин

Иқтисодиёт 20 Декабрь 2016 7594
Фото: ria.ru

"Газпром" Туркиядаги энг йирик активи – компания ва Газпромбанкнинг Akfel Holding’даги улушини йўқотиши мумкин. Улар национализация қилинади, деб ёзади "Коммерсант" газетаси вазият билан таниш манбаларга асосан.

Нашр маълумотларига кўра, Туркия ҳукумати Akfel Holding’ни назоратга олиб, директорлар кенгашини ўзгартиргани декабрь бошида маълум бўлди. Бироқ ўшанда россия инвестициялари ҳолати номаълумлигича қолган. Эндиликда эса турк омонатларни суғурта қилиш Жамғармаси (TMSF) норасмий тарзда “акциядорлар вазифасини бажараётгани” ҳақида хабар берди.

Akfel Holding энг йирик тузилмалари — Akfel Gas ("Газпром" билан йилига 2,25 миллиард куб газ бўйича шартнома), Avrasia (0,5 миллиард) ва Enerco (2,5 миллиард) ҳисобланади. Сўнгги икки компанияда 60 фоизлик улуш Akfel ва Газпромбанк қўшма корхонасига тегишли. Enerco’даги бошқа 40 фоиз эса Австриянинг OMV’га қарашли. 

Умумий ҳисобда Akfel гуруҳи компанияларига "Газпром"нинг хусусий турк корхоналарига етказиб берадиган маҳсулот портфелига 55 фоиз тўғри келади. 

Газета маълумотларига кўра, турк ҳукумати 2 декабрь куни Akfel Holding директорлар кенгашини бутунлай янгилаган – унинг таркибига TMSF вакиллари ва маслаҳатчилар кирди. Бу эса Туркияда июль ойида рўй берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг қабул қилинган 674 рақамли фавқулодда қарор ёрдамида амалга оширилди, таъкидлайди нашр.

"Биздан россия газининг Туркиядаги энг кўп фойда келтирадиган сотувчисини олиб қўйишди", - дея маълум қилган газета суҳбатдоши. Akfel ва "Газпром"да эса бу борада ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар