Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотили Туркия полициясининг собиқ ходими Мавлут Март Алтинтош бўлган. У 15 июлда мамлакатда давлат тўнтарувига уриниш тергов қилиниши давомида ҳуқуқ-тартибот муассасаларидан бўшатилган бўлган. Бу ҳақда HaberTurk янгиликлар портали маълум қилди

Портал маълумотларига кўра, 22 ёшли қотил ФЕТО террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган. 

Маълум қилинишича, қотил Россия элчиси нутқ сўзлаган кўргазма жойига у ерга юборилган полиция қўриқлаш бўлими ходими кўринишида кирган. 

Қотил бино ичига киргач, "Россиядан Сурия учун ўч олинишини" айтиб, ўт очган.