“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти веб-сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун жамиятнинг виртуал қабулхонаси очилди.

Виртуал қабулхона www.legprom.uz/site/virtual-reception манзилида жойлашган. Интернет фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқарув раиси Илҳом Ҳайдаровга ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этишлари мумкин.

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятига мурожаат қилишда жисмоний ва юридик шахсларда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди.