Карловнинг қотили муқаддам Россиянинг Анқарадаги элчихонасини қўриқлаганди

Жаҳон 20 Декабрь 2016 17743
© AP Photo

Россиянинг Туркиядаги элчисини Анқарада отиб ташлаган туркиялик полициячи Мавлуд Март Олтинтош ўз вақтида Анқарадаги Россия элчихонасини қўриқлаган. У ўтган ҳафтада Россия элчихонаси олдида Ҳалабдаги вазият туфайли русларга қарши ўтказилган митинг вақтида элчихонани қўриқлаган қўриқчилар орасида бўлган. Бу ҳақда NTV телеканали ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Телеканал маълумотига кўра, қотил 11 марта ўқ узган, бу ўқлардан 8таси дипломат баданига кирган. Карловдан ташқари фотокўргазмада бўлган 3 киши жароҳатланган.

Hurriyet газетасининг ёзишича, қотиллик содир этилган куни Олтинтош дам олишга чиққан ва меҳмонхонада хона олиб, ҳужум режасини тузган. У Замонавий санъатлар марказидан узоқ бўлмаган жойдаги меҳмонхонада бўлган.

Карловга ҳужум ушбу марказдаги кўргазма очилиши вақтида рўй берди. Кўргазма биносига полициячи гувоҳномаси билан кирган жиноятчи қурбони ортида турган ва элчи ўз сўзини тугатишини кутиб туриб, ўқ узишни бошлаган.

Кўпроқ янгиликлар