Россия, Туркия ва Эрон Сурияда биринчи навбатдаги устувор вазифа тузумни алмаштириш эмас, балки террорчилик хавфини бостириш деган фикрдалар, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Араб баҳори" доирасида ихтилоф юзага келганда кўплаб ташқи ўйинчилар уни ўз фойдасига, шахсий манфаатлари йўлида қўллашга ҳаракат қилган. Баъзи давлатлар Сурияда тузумни алмаштириш вазифасини эълон қилган, бироқ кейин террорчилик хавфи, ИШИД бу қадимий, Яқин Шарқ учун зарур бўлган давлатни босиб олиши мумкинлигига иқрор пайдо бўлди, Сурияда нима қилиш керак деган фикрлар устунлик қила бошлади ва барча биринчи устувор вазифа тузумни алмаштириш эмас, балки террорчилик хавфини бостириш эканлиги фикрига кела бошлади", деб айтди Лавров уч давлат ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунларига кўра ўтказилган матбуот-анжуманда.  

Лавров Россия, Эрон ва Туркия айнан шу тушунча билан боғланганлигини таъкидлаб ўтди. "Бизда бу борада умумий фикр мавжуд", деб таъкидлаб ўтди Лавров. 

Унинг айтишича, Сурияда турли гуруҳ ва давлатлар кучлари борлигидан мақсад террорчиликка қарши кураш ҳисобланади. "Бу вазифа АҚШ коалицияси томондан, бизнинг турк ҳамкасбларимизнинг "Эфрот қалқони" операцияси томондан эълон қилинган. Сурияга таклиф билан, таклифсиз келган барча томондан Суриянинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, ҳамжиҳатлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашга содиқликлари тасдиқланади", деб ўз сўзларини интиҳолади Лавров.