Лавров Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд қилинишидан кўзланган мақсад ҳақидаги фикрларини билдирди

Жаҳон 20 Декабрь 2016 15829
Фото: kremlin.ru

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан кўзланган мақсадга доир фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатида ҳамда ўзининг телевизион мурожаатида айтганидек, ушбу ваҳшийликни режалаштирган ва амалга оширганларнинг асл мақсади Россия-Туркия муносабатларининг нормаллашувига барҳам беришдир», — деган Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Карловнинг ўлдирилиши, Сурияда терроризмга қарши самарали курашга имкон бермасликни ҳам мақсад қилган. 

«Бу фойда бермайдиган чоралар билан амалга оширилмоқда. Буниси кетмайди», — дея ғазабланган Сергей Лавров. 

Аввалроқ, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли россиялик элчининг Туркияда ўлдирилиши мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирган эди. 

19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга Анқарада қуролли ҳужум қилинган эди. У олинган жароҳатлардан шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 


 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар