LG SMART TV телевизорининг янги имкониятлари – WebOS 3.0

Технология 20 Декабрь 2016 5552

Magic Zoom, Magic Mobile Connection, Magic Remote –буларнинг барчаси қулайлик тақдим этувчи LG Smart TV телевизорларининг ноёб қўшимча функциялари

Қачонлардир телевизор қаршисига ўтириб, маълум бир каналлар тўпламини томоша қилар эдик, бундан ортиғи эса хаёлимизга ҳам келмасди. Ўша пайтлар шунинг ўзи етарлидек туюларди, бироқ, аслида одамлар телевизор имкониятларининг ҳақиқий кўламини яхши англаб етишмаган. Эҳтимол, биз ҳали-ҳануз уларнинг салоҳиятини тўлиқ очиб бера олмагандирмиз. Шунга қарамай, Smart TV’нинг пайдо бўлиши ҳаётнинг  янгича бўёқлар билан ифодаланишига сабаб бўлди. Эндиликда нафақат белгиланган вақтда муайян бир фильмни томоша қилиш мумкин, балки истаган вақтда интернетга уланиб, хилма-хил контентларга кириш имкони ҳам мавжуд. Ўзингиз истаган фильм, сериал, севимли янгиликлар дастурини томоша қилишингиз ёки бутун оилангиз билан барча мамлакатлардаги Янги йил курантлар бонгини кузатишингиз мумкин. 

Умуман олганда, ҳамма нарсанинг имкони бор, бутун видео ва аудио контент – Сизнинг хизматингизда! Бундан ташқари, унинг аъло сифати сизга хуш ёқиши аниқ. Баъзан воқеалар экранда эмас, ён-атрофингизда, ўтирган хонангизда рўй бераётгандек туюлади. Ажойиб овозли тизим бундай ҳиссиётларни янада  бойитади. 

Smart TV webOS 3.0 платформаси аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади? Энг аввало, у Smart TV платформалари орасида энг кўп функцияли платформа сифатида эътироф этилади, зеро унинг хусусиятлари барчада катта таассурот қолдиради. Янгиланган функционал билан таъминланган webOS 3.0 Сизларни улкан ва хилма-хил қизиқарли контентлар оламига таклиф этади. Платформанинг яққол устунлиги – фойдаланишнинг қулайлиги ва оддийлигида. Ҳаттоки ҳеч қачон  Smart телевизорларидан фойдаланмаган инсон ҳам осонлик билан бу қурилмани тушуниб олади. LG Smart TV қўшимча функциялари Magic Zoom, Magic Mobile Connection ва янгиланган Magic Remote пульти эса фойдаланувчиларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. 

Magic Zoom ёрдамида экрандаги объектларни катталаштириш анча осонлашди. Шуниси диққатга сазоворки, бунда тасвир сифати ҳам пасаймайди. Magic Mobile Connection ёрдамида эса фойдаланувчилар LG TV Plus иловаси орқали ўз мобил телефонларини осонлик билан LG Smart TV’га улашлари мумкин бўлади. Шу тариқа, телевизор экранида мобил иловаларни очиш имкони пайдо бўлади. Smart TV телевизорларингизнинг имкониятларидан максимал равишда бахраманд бўлиш учун ишлаб чиқарувчилар Magic Remot пультини янгилашди. Унга бошқарувни енгиллаштириш мақсадида қўшимча тугмалар қўшилди. Янгиланган пульт ўз функционалига кўра, компьютер сичқончаси билан беллаша олади. 

LG интернетда: 

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар