Украина президенти Петр Порошенко Берлиндаги Рождество ярмаркасига йиғилган одамлар устига юк машинасини ҳайдаб, атайлаб босиб кетилган ҳолатни қоралади. Бироқ президент Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотиллиги юзасидан ҳеч қандай фикр билдирмади.

«Украиналиклар фожиа қурбонлари учун дуода ва ушбу зўравонлик ҳолатини қаттиқ қоралайдилар. Буни умуман оқлаб бўлмайди», - деб ёзди сиёсатчи ўзининг твиттер’даги саҳифасида.

Шу билан бир қаторда, Украина президенти Россиянинг Туркиядаги элчисининг қотиллигига ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, элчи Андрей Карловга қуролланган ҳужум Анқарада 19 декабрь куни юз берди. Жиноятчи тўппончадан бир неча бор ўқ узган. Дипломат оғир тан жароҳатларини олиб, кейинчалик ҳаётдан кўз юмди. Россия Тергов қўмитаси қотилликни халқаро террорчилик акти деб баҳолаган.

Берлинда эса юк машинасининг кишилар устига атайин ҳайдалиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 45 нафар инсон жароҳат олди.