Россия, Туркия ва Эрон Сурияда тинчлик ўрнатиш кафолатини зиммасига олади

Жаҳон 20 Декабрь 2016 10103
Фото: РИА

Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгунинг баёнот беришича, Сурия инқирози бўйича Москва декларацияси матни тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Россия, Туркия ва Эрон унинг кафолатлари бўлишади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Экспертлар Сурия инқирозига барҳам бериш бўйича шошилинч чоралар тўғрисидаги Москва декларацияси устида ишламоқдалар. Бу жуда муҳим ҳужжат. АҚШ ва унинг ҳамкорлари томонидан қўшма ҳаракатлар бўйича келишишга уринишларнинг барчаси омадсизликка учради. Уларнинг ҳеч бири вазиятга аниқ таъсир кўрсатмади», — деган Шойгу эронлик ҳамкасби бригада генерали Ҳусайн Деҳқон билан учрашувида. 

Унинг сўзларига кўра, мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари даражасида маъқулланадиган Декларация Суриядаги вазиятни ҳал этиш бўйича кафолат бўлишни назарда тутади. 

Россия, Эрон ва Туркия мудофаа ҳамда ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 20 декабрь куни Москвада бўлиб ўтмоқда. 


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар