Шимолий Корея иқтисодиётига киритилган хорижий сармоялар ҳажми 2015 йилда 83 млн долларга етган. Бу ҳолат Корея халқ демократик республикасининг ядро ва ракета дастурлари сабаб жорий қилинган санкцияларга қарамай кузатилмоқда. БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича Конференцияси (UNCTAD )нинг навбатдаги ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган. 

КХДРга 2014 йилги тўғридан-тўғри хорижий сармоялар 63 миллион долларни ташкил этган. Бироқ, бир йил ўтгач, ушбу мамлакатга киритилган хорижий инвестициялар ҳажми 83 миллион долларга етган. 2012 йилгача бу рақам 14 миллион доллардан ошмаган.

UNCTAD ҳисоботига кўра, 2015 йил ва 2014 йилда КХДР ялпи ички маҳсулотининг ўртача бир фоизлик ўсиши қайд этилган. 

Шимолий Корея аҳолисининг сони 2015 йилда 25 миллион 155 минг нафарга етган. 

Маълумки, КХДРга қарши БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва алоҳида давлатларнинг санкциялари жорий қилинган. Бундай чоралар, ушбу мамлакатни ядро ва ракета дастурларини молиялаштириш манбаларидан маҳрум этиш мақсадида қўлланилган.