Тожикистон қаердан импорт ва қаерга экспорт қилишни афзал кўриши маълум қилинди

Иқтисодиёт 20 Декабрь 2016 20979
Фото: Getty Images

Тожикистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий импортчилари Туркия ва Қозоғистон ҳисобланади. Бу давлатлар ҳисобига Тожикистоннинг 2016 йил 11 ойидаги умумий экспорти ҳажмининг 40 фоиздан кўпроғи тўғри келган.

Туркияга жорий йилнинг январь-ноябрида Тожикистондан 173 млн долларлик, Қозоғистонга эса 168 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Бу давр  ичида тожик маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми 809 млн долларни ташкил қилди, деб маълум қилинди Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигида.        

Тожикистонга маҳсулот етказадиган асосий давлатлар эса Россия ва Хитой бўлди. 11 ой ичида Россиядан Тожикистонга экспорт қилинган маҳсулот 900 млн доллар, Хитой маҳсулоти эса 781 млн долларни ташкил қилган. Бу даврда Тожикистонда умумий ҳисобда 2,7 млрд долларлик маҳсулот импорт қилинган.

Умумий ҳисобда, 11 ой ичида Тожикистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга ёки 322 млн долларга камайган. Савдо баланси манфий бўлган ва 1,9 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилган.   

Тожикистон йил бошидан 109 та давлат билан савдо алоқаларига эга бўлган.

Тожикистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Россия ва Хитой бўлиб қолмоқда. 11 ой ичида Тожикистон-Россия савдо айланмасининг умумий ҳажми 948 млн долларни, Тожикистон-Хитойники 822 млн долларни ташкил қилган.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар