Тожикистон гиёҳванд моддаларга қарши кураш идоралари 200 килограммдан ортиқ афғон гашишини мусодара қилишди. Наркотик моддалар партияси Россия Федерациясига юбориш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда news.tj сайти. 

Кўп босқичли амалиёт чоғида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига ҳам барҳам берилган. Ушбу гуруҳ, Афғонистонда тайёрланган оғуларнинг Тожикистон орқали Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияга контрабандаси билан шуғулланиб келган. 

Ҳозирда, амалиёт натижаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.