Твиттер микроблоги фойдаланувчилари ҳам фавқулодда вазиятлар рўй берган вақтда бу ҳақда огоҳлантириш олиши мумкин бўлмоқда.

19 декабрь куни фойдаланувчиларнинг эътибори твиттерда илк марта push-хабарномалар жўнатилишига қаратилди. Шу куни твиттер орқали Берлин шаҳрида юк машинаси байрам ярмаркасига йиғилган одамлар устига юриб боргани ва натижада 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, шу куни сайлашга вакил қилинган кишилар Трампни АҚШ президенти лавозимига сайлагани ҳақидаги хабар ҳам push-хабар кўринишида жўнатилган.