Учувчисиз бошқариладиган вертолёт ишлаб чиқилди

Технология 20 Декабрь 2016 5736
Фото: hi-tech

Италиянинг Leonardo-Finmeccanica компанияси учувчисиз бошқариладиган вертолётни ишлаб чиқди. Solo синовлари Италиянинг Таранто вилоятидаги Таранто-Гротталье аэропортида ўтказилган, деб хабар бермоқда Defense Aerospace.

Учувчи ускуна асосида польшалик муҳандислар томонидан 1996 йилда ишлаб чиқилган SW-4 Puszczyk вертолётидир. Унинг узунлиги – 10,6 метр бўлиб, парраги – 9 метрга тенг. Вертолёт 0,6 тонналик юкни ўз манзилига етказиб қўйиш имконига эга. SW-4 Puszczyk максимал тезлиги – соатига 260 километрни, парвоз масофаси узоқлиги – 790 километрни ташкил қилади. 

Solo’ни баъзи бир вазиятларда ердан оператор ёрдамида бошқариш мумкин. Шунингдек, алоҳида вазифалар учун учувчини жалб этиш ҳам кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, вертолётдан хавфли туманларга юк етказиб беришда фойдаланиш мумкин. Оператор хавфсиз ҳудудда жойлашади ва бу учувчи ҳаётига хавф туғдирмайдиган масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Solo аэродромда учувчисиз ҳолда синовдан ўтказилди ҳамда тажрибалар омадли деб тан олинди. Муҳандислар тизим ишлаши ва машина бошқарувини жиддий текширувдан ўтказишган. Эндиликда эса тизимнинг бир қисми ишдан чиққанда парвоз имконини кўриш учун қўшимча тажрибалар ўтказилади. У қачондан бошлаб оммавий равишда ишлаб чиқарилиши номаълум.
 

 

Кўпроқ янгиликлар