Жанубий Корея миллий бирлашув вазирлиги мамлакат парламенти томонидан ишончсизлик билдирилган президент Пак Кин Хе 2005 йилдаги ҳаракати билан қонунни бузмаганини аниқлашга уринмоқда. Ўшанда, Пак Кин Хе КХДРнинг ўша вақтдаги етакчиси Ким Чен Ирга мактуб йўллаган эди, деб ёдга олмоқда Ёнхап агентлиги. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 2005 йил июль ойида Пак Кин Хе "Ханнара" сиёсий консерватив партияси етакчиси сифатида Ким Чен Ирга мактуб йўллаган. У икки Корея ўртасидаги ўзаро алмашувлар ҳақида сўз юритган. 

Ундан аввалроқ, 2002 йилда Пак ҳатто "ЕИ-Корея фонди" делегацияси таркибида Пхеньянга ташриф буюрган ва Ким Чен Ир билан учрашган эди. Бироқ, Пак Кин Хе республика президенти бўлган вақтда, Сеулнинг КХДР билан муносабатлари ўта хавфли даражада кескинлашди. 

"Пак Кин Хенинг мактуби Шимолга етказилгани аниқ бўлмагани сабабли, ҳукумат буни изоҳламаслиги керак", — дея вазирликдаги манбасининг сўзини келтиради Ёнхап.  "Ушбу маълумот текширилмоқда", — деган номини ошкор қилмаган мулозим. 

Жанубий Кореядаги мавжуд миллий хавфсизликка доир қонунчилик талабларига кўра, мамлакатнинг ҳар қандай фуқароси КХДР билан эркин алоқа қилиши тақиқланади.