АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди

Жаҳон 21 Декабрь 2016 4223
Фото: AP

АҚШ Жанубий Кореяда бундай кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштиришини тасдиқлади. Бу Шимоли-Шарқий Осиёдаги ўз иттифоқдошларини Пхеньяннинг ядро ва ракета таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилди Рёнхап агентлиги икки давлат ҳарбийлари баёнотига асосан.

Агентлик маълумотларига кўра, келишув Вашингтонда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Сон Нам ва мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Ю Чжэ Соннинг АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Кантримэн ҳамда мудофаа вазири ўринбосари Дэвид Шер билан учрашуви чоғида тасдиқланди.

"Расмий шахслар Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидига жавобан АҚШнинг стратегик мудофаа тизимларини Корея Республикаси ҳимояси учун доимий равишда жойлаштириш мажбуриятини тасдиқлади", - дея баёнот сўзларини келтиради агентлик.

АҚШ Жанубий Кореяга жорий йил бошида B-52 стратегик бомбардимончи ва кўринмас-қирувчи самолётларни жўнатганди. Бу КХДРнинг ядро синовларига жавобан амалга оширилди.

"АҚШ 2016 йилда Корея Республикасига мудофаа тизимини кучайтириш чоралари орқали ўз мажбурият ва қатъиятини кўрсатиб берди", - дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўтказилаётган халқаро босим ва қаттиқ санкцияларга қарамай ўзининг атом ва ракета соҳаларидаги дастурини тўхтатишдан бош тортмоқда. 
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар