Фото: theweek.com

АҚШнинг The Week журнали ўзининг янги сони муқовасида бир нечта таниқли одамлар, жумладан Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп тасвирланган карикатурани жойлаштирди.

Журнал муқовасида таъкидланишича, журналнинг ушбу сони мавзуси 2016 йил шахсларига бағишланган. Ҳажвий суратда Трамп тахтда ўтирган ҳолда тасвирланган. Суратда, шунингдек, бўлғуси вице-президент Майк Пенс Трампнинг бошига тож кийгазмоқда, Хиллари Клинтон эса диванда бошини ушлаганча ётибди, ФҚБ директори Жеймс Коми эса "менда айб йўқ" дегандек алфозда турибди. Шунингдек, демократлардан президентликка номзод бўлган Берни Сандерс, АҚШнинг амалдаги ва бўлғуси биринчи хонимлари Мишель Обама ва Меланья Трамп тасвирланган.

Ҳажвий суратнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, орқа планда Россия Владимир Путин ноутбук билан ўтирибди. Кўринишича, сурат муаллифи шу тариқа 2016 йилда кенг тарқалган, гўёки россиялик хакерларнинг АҚШдаги сайловолди кампаниясига аралашуви ҳақидаги миш-мишларни ҳажв қилмоқчи бўлган.   

Журнал 23 декабрда босилади.