Японияда саратон туфайли ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари 2005-2015 йилларда 16 фоизга камайди. Бу ҳақида мазкур статистикани юритувчи Миллий онкология маркази хабарига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, ҳукумат шу давр ичида 75 ёшгача бўлган кишиларнинг саратондан ўлиш ҳолатларини ҳам 20 фоизга камайтиришни режалаштирганди, бироқ бу мақсадга эриша олинмади. 

Японияда онкологик касалликлар билан курашишнинг миллий дастури ишлаб чиқилган. У янги дори-дармонлар ва даволаш усуллари, шунингдек саратонни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга асосланган.