Доимо музлаб қолувчи қўллар нимадан далолат беради?

Lifestyle 21 Декабрь 2016 19580

Қон айланишининг бузилиши – қўлларнинг совуқ ҳолатга олиб келувчи энг кўп тарқалган аломат.

Қўл учлари хаттоки илиқ ҳавода ҳам музлаб қоладими? Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: ҳаракатсизлик натижасида қўллар қаваришидан тортиб жиддий патологиягача. Бу ҳолда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш керак. 

Физиологик сабаблар

Агар қўлларингизни учи доим музлаб қолса, сабаб ўз физиология хусусиятингизда бўлиши мумкин. Одатда, бармоқлар музлашининг қуйидаги сабаблари мавжуд: 

-  Қон айланишининг ишдан чиқиши. Бу қўллар совуқ қотишининг энг оммалашган сабабларидан биридир. Шундай инсонлар борки, улар туғилганидан қон тугалланган тана аъзоларига жуда секин етиб боради ва натижада доим музлаб қолади. Шу билан бирга ёмон қон айланиши баъзи касалликларга ҳам алоқадор бўлиши мумкин: холестерин ортиши, юрак касаллиги ва бошқалар. 

-  Қон босимининг тушиб кетиши. Агар сиз гипотоник бўлсангиз, у ҳолда бармоқларингиз музлашига кўникишингизга тўғри келади. Қўлингизни иссиқ тутинг, қиш кунлари албатта, қўлқоплар тақиб юринг. Агар қон босими бирон бир касаллик ортидан пайдо бўлган бўлса, унда асосий касалликни даволаш лозим. 

-  Стресслар. Инсон саломатлигида стрессни қанчалик салбий оқибатларга олиб келишини унутмаслик керак. Агар биз тушкунликка тушиб қолсак, қон адреналин гармонини кўпроқ чиқара бошлайди. Шундан сўнг қўллар музлай бошлайди. Стресс ўтиб кетгандан сўнг, бармоқлар ҳарорати ҳам ўз изига туша бошлайди. 

-  Чекиш. Никотин томирларни торайтирш хусусиятига эга бўлиб, биринчи бўлиб тугалланувчи кичик томирларга таъсир этади. Бундан ташқари, чекиш артериялардаги кафтларнинг шаклланишига таъсир этиб, қўлларнинг совуқ қотишига олиб келувчи жиддий омил саналади. 

Бармоқлар музлатувчи касалликлар

Агар сизнинг қўлларингиз юқорида кўрсатилган омилларсиз музлаб қолаётган бўлса, демак, бунга айрим касалликлар сабаб бўлиши мумкин:

-  Анемия. Совуқ бармоқлар – қизил қон доначаларининг етишмаслиги ёки қонда гемоглобин даражасининг пастлиги натижасидир. Бу ҳолатда кислород тўйинганлик даражаси пасайиб, қўллар музлай бошлайди. Анемиянинг кенг тарқалган сабаблари: озиқланиш рационида темирнинг етишмаслиги, ошқозон фаолияти бузилиши, қон йўқотиш (масалан, ҳайз даврида), шунингдек, онкологик хасталикларда. 

-  Гипотиреоз – қалқонсимон темир вазифасининг пасайиши. Қалқонсимон темир фаоллиги тушиб кетиши оқибатида метаболизмда фаол қатнашувчи гармонлар концентрацияси камаяди. Шу сабаб билан организмдаги кўплаб функциялар секинлашади ва бармоқлар музлай бошлайди. 

-  Рейно синдроми – совуқ ёки стрессга жавобан қон томирларининг торайиши. Торайишлар кучайиши оқибатида кўкиш рангли доғлар ҳосил бўлиши мумкин. Ҳуруж пайти инсон қўллари атрофида нимжонлик, совуқ ейиш ва санчиш ҳолатини ҳис этади.

-  Аутоиммун касалликлар. Музлаб қолган қўллар ёки оёқларга сабаб склеродерма, ревматидли артрит, қизил волчанка (тери силининг бир тури) ва бошқа тизимли аутоиммун касалликлари бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар