Филиппинда анчадан бери бўлмаган қотиллик содир этилди

Жаҳон 21 Декабрь 2016 13302
Фото: AP

Филиппинда гиёҳвандфурушликка қарши кампания бошлангандан бери биринчи марта газета журналисти ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Филиппин журналистлар миллий иттифоқи қурбон 19 декабрда ўлдирилгунга қадар икки ҳафтача Catanduanes News Now нашрига эгалик қилган Ларри Ку бўлганини маълум қилди. Нашр мамлакатнинг Катандуанес деб номланган орол-вилоятида чоп этилган.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, журналист Кунинг мақоласида президент Родриго Дутерте йўқ қилишга ваъда берган метамфетамин гиёҳванд моддаси ишлаб чиқариш бўйича лаборатория яратилиши вақтида маҳаллий ҳукуматнинг бепарволиги ҳақида айтилганди. 

Журналистлар иттифоқи президент комиссиясини журналист қотилларини топишга чақирди ва мамлакат ҳукуматини ОАВга нисбатан муносабати учун танқид қилди. Таъкидланишича, Филиппинда охирги 30 йил ичида кўп сонда журналистлар ўлдирилган, қотилликлар бўйича терговлар эса кўпинча тўлиқ бўлмаган.

Дутерте октябрда медиа соҳа вакилларини ҳимоя қилувчи ва ОАВга ҳужумларни тергов қилувчи ишчи гуруҳ яратилиши ҳақидаги фармонни имзолаганди.

 

Кўпроқ янгиликлар