Жазоирнинг Айн-Сефра шаҳрида истиқомат қилувчи Карим Бучетата ноёб табиат ҳодисасини суратга олиш муваффақ бўлди. У саҳрода ёққан қорни тасвирга туширган.

Gizmodo’нинг хабар беришича, эркак бу ҳолатдан ўзи ҳам ҳайратга тушган, бироқ қор эриб кетгунига қадар бир неча кадрларни олишга улгурди.

“Саҳро дарвозаси” номи билан машҳур бўлган Айн-Сефра туманида қор 1979 йилнинг февралида, шунингдек 2005 ва 2012 йилларда ёғган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ҳам ноябрь ойи охирида қор ёғди. Бу ҳам ушбу минтақага хос бўлмаган ҳодиса бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати уч даража совуқни ташкил қилди.