Россиянинг Иркутск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Татьяна Шкурскаянинг баёнот беришича, «Бояришник» эритмасидан яна икки киши ҳаётдан кўз юмган. Шу билан ушбу эритмадан заҳарланиб ҳалок бўлганларнинг умумий сони 60 нафарга етди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Маҳаллий вақт билан соат 13:00да шифохоналарда 40 киши даволанмоқда, беш беморга жавоб берилган, ўлим ҳолати — 60 нафар», — деган Шкурская. 

Аввалроқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари Иркутскда «Бояришник» эритмаси билан заҳарланиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатган ва 11 кишини ҳибсга олган эди. 

Ўтган дам олиш кунлари Иркутскда дўлананинг қўлбола спиртли эритмасидан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилганди.