Колумбияда Пуэрто-Карреньо шаҳри аэропортида учиш вақтида Boeing 727 юк самолёти фалокатга учради, деб хабар бермоқда El Tiempo нашри.

Таъкидланишича, самолёт  Aerosucre авиакомпаниясига тегишли бўлган ва Боготага йўл олаётган бўлган. 

Лайнёр бортида экипажнинг 6 аъзоси бўлган, улардан 3 нафари ҳалок бўлган. Икки киши жароҳат олган, яна бир киши ҳали топилмаган.

Айни вақтда фалокат сабаблари номаълум. Нашр маълумотларига кўра, воқеа жойида ёнғин чиққан, у ерга қутқарувчилар жўнатилган.