Қозоғистонда радикал кучларга кенг қамровли “ов” бошланди

Жаҳон 21 Декабрь 2016 8645
Фото: azisait.kz

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси 21 декабрь куни "Ат-Тақфир ул-Ҳижра" диний-экстремистик ташкилотининг мамлакат ҳудудидаги аъзоларини йўқ қилиш бўйича махсус амалиётни бошлади. Бу ҳақда Tengrinews.kz республика миллий хавфсизлик қўмитасига асосан хабар бермоқда.

"Тезкор тадбирлар Олмаота, Ақтўбе, Атирау вилоятлари ва Олмаота шаҳрида ўтказилмоқда. Диний низони авж олдириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда гумон қилиниб 16 киши қўлга олинди ҳамда МХҚ ҳудудий органларига етказилди", - дейилади Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси сайтида.

"Уларнинг яшаш жойида тинтув ҳамда бошқа тезкор-тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Маълумки, ушбу ташкилот аъзолари “Ал-Қоида”, ИШИД мафкурасига асосланган принципларни илгари суришган", - дея қўшимча қилинган маҳкамада.

МХҚ маълумотларига кўра, ушбу ташкилот аъзолари Сурия ва Ироқдаги террорчилар ҳаракатини ёқлайди. Ташкилот 2014 йилдаги суд қарорига асосан экстремистик деб тан олинган. 
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар