«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.

«Менга янги шартнома таклиф қилишди? Йўқ, улар бу ишни қилишмайди! Мен ҳам буни ҳисобга олаётганим йўқ. Чунки қўлимда 3 йиллик шартнома бор.

Шунга қарамай, клуб раҳбарлари билан  музокаралар олиб борганимда, улар мени узоқ муддатлик лойиҳага мўлжаллашганини ҳис қилганман. Ўшандан буён бу ерда 3 йилдан ортиқроқ вақт қолишимга ишониб келганман.

Улар мени «МЮ»даги барча жабҳаларда ўз ишимни ёқтирган ҳолда бажараётганимни яхши билишади. Улар қачондир менга янги шартнома таклиф қилишларини ва мен унга имзо чекишимни билишади. Бу борада менга ҳеч қандай маслаҳатчи керак эмас, сабаби бу ердаги ҳамма нарса менга маъқул келмоқда.

Хитой футболидаги пуллар ҳаммани ўзига жалб қила олмоқда, аммо мен футболни энг юқори даражадаги кўринишини кўпроқ яхши кўраман. 53 ёшимда Хитойга кетиш учун жуда ёшлик қиламан», — деган Моуриньо.