«Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо билан янги шартнома тузса, португалиялик мутахассис каттагина маблағ ишлаб олади. Жорий йилнинг ёзида португалиялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилганди, энди эса томонлар ҳамкорлик муддатини узайтирмоқчи.

Daily Express нашрининг ёзишича, янги келишув муддати 2025 йилгача бўлади. Агар Жозе Моуриньо бу шартномага қўл қўйса, бу муддат ичида у 135 млн фунт (160 миллион евро) ишлаб олади.

53 ёшли мутахассис раҳбарлигида манкунианликлар жамоаси жорий мавсумнинг 17-туридан кейин Англия чемпионати турнир жадвалида 30 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бораётган «МЮ» бош мураббий билан шартномани узайтирмоқчи