Обама Арктика ва Атлантика нефтини ўзлаштиришни тақиқлади

Жаҳон 21 Декабрь 2016 7432

АҚШ президенти Барак Обама Арктика ва Атлантиканинг соҳилбўйи ҳудудларидаги нефть ва газ конларини ўзлаштиришга тақиқ ўрнатди. Бу ҳақда, Оқ уй сайти хабар қилмоқда

Таъкидланишича, ушбу тақиқ Канада ҳукумати билан ҳамкорликда жорий қилинган. 

Оқ уй баёнотида айтилишича, АҚШ ўзининг Тинч ва Атлантика океанидаги ҳудудларини тақиқланган ҳудудларга айлантирган. Ўз навбатида, Канада Арктика сувларидаги ҳудудларида нефть ва газни қазиб олишга йўл қўймайди. 

Бундан ташқари, баёнотга кўра, ушбу қарор ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади. 

 

Кўпроқ янгиликлар