Россия Федерацияси ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар 22 декабрдан бошлаб тўхтатилади.

"Биз буни тасдиқлаймиз. Авиақатновлар 22 декабрь 00.00 дан бошлаб тўхтатилади", - дея айтиб ўтишган Россия транспорт вазирлигида.

Бунга Тожикистон транспорт вазирлигининг "Ямал" авиакомпаниясига Москва вилоятидаги Жуковский аэропортидан Душанбе шаҳрига 2016-2017 йиллар мавсумида парвозни амалга оширишига рухсат беришдан бош тортгани сабаб бўлган.

Россия маҳкамаси Москва тожик томони ўзига олган мажбуриятларни бажармаса, ҳаво парвозларини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб ўтган. "Тожик авиаҳукуматининг Россиянинг "Ямал" авиакомпанияси томонидан Хўжанд-Жуковский йўналиши бўйича парвозларга рухсат беришдан бош тортиши қоидаларга зиддир", - дея айтилган РФ транспорт вазирлигида.

Тожикистон транспорт вазирлигида эса тожик томонидан бу йўналишда иккинчи авиаташувчи парвозларни амалга оширилиши назарда тутилмагани сабабли бундай қарорга келингани маълум қилинди.
Республика транспорт вазирлиги "Ямал" авиакомпанияси ушбу йўналишда чипталар сотувини йўлга қўйишга ҳаққи йўқлигини ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Тожикистон 7 ноябрь куни икки мамлакат орасида авиапарвозларни тўла ҳажмда амалга оширишга келишиб олишган.

Айни дамда мамлакатлар ўртасидаги парвозлар Тожикистоннинг Tajik Air ва Somon Air, шунингдек Россиянинг "Уральские авиалинии", "Россия", "Сибирь" (S7), "ЮТэйр" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. 

РФ транспорт вазирлиги 20 декабрь куни Тожикистон томони амалдаги келишувларни қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Маҳкамада таъкидланишича, Душанбе парвозга 7 ноябрдаги протоколга зид равишда рухсат бермаяпти.