Россиянинг Ханти-Мансийск мухтор округида Цельсий шкаласи бўйича 62 даражалик рекорд совуқ ҳарорат қайд қилинди, деб хабар берди мухториятнинг жамоатчилик ва ташқи алоқалар департаменти директори Елена Шумаковага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Белоярск туманининг Казим посёлкасида кеча 58 градус совуқ бўлди. Умуман ҳеч нарсани кўриб бўлмаяпти. Бугун эса Катта Олховск конида 62 градус совуқ бўлган. Бу ҳам Белоярск тумани", деб айтди Шумакова.

Совуқ ҳаво туфайли мактабларда машғулотлар бекор қилинган.