2016 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 106-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида волейбол, армрестлинг, шахмат ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида Паралимпия Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.