Туркияда россиялик элчининг ўлдирилиши юзасидан 13 киши қўлга олинди

Жаҳон 21 Декабрь 2016 12270
Фото: EPA

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган суриштирув ишлари давомида 13 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Haber 7 телеканали хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, ҳужум қилган Мевлуд Мерт Олтинтош туғилган Ойдин вилоятида олти киши қўлга олинган. Улар унинг отаси, онаси, синглиси ва бошқа қариндошлари экани айтилмоқда. Измирда ҳам олти нафар фуқаро ҳибсга олинди. Шунингдек, Анқарада адвокат қўлга олинган. Унинг уйида қотил бир муддат яшагани хабар қилинди.

Ушбу шахслардан баъзилари хавфсизлик Бошқармасига кўрсатма бериш учун олиб кетилган. Бошқалар эса пойтахтга полиция ҳамроҳлигида кейинроқ олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, РФ элчиси Анқарадаги фотокўргазма очилиши вақтида отиб ўлдирилди. Турк ҳукумати хабарига кўра, ҳужум қилган шахс полициячи бўлиб, маҳаллий хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган. Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳодисани теракт деб атади.
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар