Украинада 2017 йилда мудофаа ва хавфсизлик соҳалари янада кўпроқ молиялаштирилади

Жаҳон 21 Декабрь 2016 2247
Фото: fotolia

Украина юқори радаси чоршанба куни 2017 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасини қабул қилди. У камомад ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи даражасида кўзда тутади. Бундай қарор 274 парламентарий томонидан қўллаб-қувватланди.

Украина парламенти 20 октябрь куни келаси йилга мўлжалланган ҳамда 3 фоизлик ўсиш даражасини кўзда тутган давлат бюджети лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади. Ҳукумат ҳужжати кейинги йилги инфляцияни 8,1 фоизлик ва бир долларни 27,2 гривналик даражада назарда тутган. Унга кўра газнинг нархи минг куб метр учун 245,8 долларни ташкил қилиши мумкин.

Мамлакат президенти Петр Порошенконинг таклифига кўра, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларини молиялаштириш ҳажми 114 миллиард гривнадан  (4,3 миллиард доллар) 136 миллиард гривнага (5,1 миллиард доллар) қадар оширилади. Бу эса ЯИМнинг 5 фоизига тенг.

Ҳукумат келаси йили умумий давлат солиқларини ошириш нияти йўқ. Бюджетда ижтимоий стандартларнинг кўпайтирилиши ҳам кўзда тутилган. 

Аввалроқ, Украина бош вазири Владимир Гройсман энг кам ойлик иш ҳақини икки бараварга - 3,2 минг гривнага (125 доллар) қадар ошириш режалаштирилгани ҳақида хабар берганди. 
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар