Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқариш заводи барпо этилади

Ўзбекистон 21 Декабрь 2016 24307

Шишага чуқур ишлов бериш ва йирик ўлчамдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича заводга расмий пойдевор қўйиш маросими ташкил этилди. У Хитойнинг савдо-саноат компанияси «Минъюань силу» томонидан барпо этилади. Маросим 16 декабрь куни Ўзбекистоннинг «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида бўлиб ўтган. Бу ҳақда,  1news.uz сайти хабар қилмоқда. 

Хабарларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн АҚШ долларини ташкил этади. Режага мувофиқ, унинг биринчи навбати 2017 йил майида фойдаланишга топширилади. Унинг тўлиқ қувват билан ишга тушиши 2019 йил сентябрига белгиланган. 

Бу вақтга келиб, «Минъюань силу» Марказий Осиё минтақасида шиша маҳсулотлари, катта ўлчамли ойна ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи энг йирик компанияга айланади. 

 

Кўпроқ янгиликлар