Хитойда юк машинаси ҳайдовчиси, кунг-фу устаси ундан уяли телефонни ўмариб кетган ўғрининг ақлини киритиб қўйди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, эркак юк машинаси кабинасида ўтирганида номаълум йигитча келиб, мобил телефонини юлиб олган ҳамда скутерда қочиб қолган.

Бироқ гаджет эгаси жанговар санъатлар устаси экан – у йўлга чиқиб, бир тепки билан ўғрини ағдарган.

Охир-оқибат омадсиз ўғри телефонни қайтариб беришга мажбур бўлди.