Ёш болакай хоккей учрашувига тушганини бир умрга ёддан чиқармайдиган бўлди. Операторлар ўзига хос тарзда ҳазил қилишга қарор қилишди ва ишқибозлар ҳам уларни қўллаб-қувватлашган. 

Камера ҳар гал ёш болага ўз объективини қаратганда барча томошабинлар буни катта шовқин билан қабул қилишди. Экранда бошқа ишқибозлар ёки спортчилар намойиш этилганда эса бу одамларнинг норозилигига сабаб бўлган.