Зокиржон Алматов коррупцияга қарши курашади

Ўзбекистон 21 Декабрь 2016 116017
Фото: Google image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари генерал-полковник Алматов Зокиржон Алматович Коррупцияга қарши комиссия раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда бир неча манбалар хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилган, якунда коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этилиши маълум қилинганди.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳали кучга кирмади, ушбу қонунда комиссия тузиш белгиланган. Яъни, Алматов ҳали тузилмаган комиссияга олдиндан раис этиб тайинланган.

Зокиржон Алматов Тошкент шаҳрида 1949 йилда туғилган. Ички ишлар органларида 1971 йилдан бери хизмат қилган. 1991 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2005 йилда эса истеъфога чиқарилган.

Кўпроқ янгиликлар