АҚШнинг жанговар атом сувости кемаси Япониядаги базага кирди

Жаҳон 22 Декабрь 2016 8447
Фото: Google image

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар USS Alexandria атом сувости кемаси Япониянинг Кюсю ороли жануби-ғарбидаги Сасебо ҳарбий-денгиз базасига кирди. Бу ҳақда, база қўмондонлиги расман маълум қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Бу жорий йилда Америка атом сувости кемасининг Сасебо базасига 24-кириши бўлади. Шу билан ушбу ҳарбий-денгиз базасидан фойдаланиш бошланган 1964 йилдан буён илк маротаба рекорд қўйилган, дея маълум қилган Сасебо муниципал маъмурияти. Бундай фаоллик, Пентагоннинг Корея яриморолидаги вазиятни ва Хитойнинг Япон денгизидаги ҳаракатларини кузатиши билан боғлиқ. 

База қўмондонлигига кўра, Alexandria Японияга жамоасининг дам олиши ва захираларни тўлдириши учун келган. "Лос-Анжелес" туридаги 110 метрлик сувости кемаси денгиз, сувости ва қуруқликдаги нишонларга зарба бера олади. У турли хил, хусусан, қанотли "Томагавк" каби ракета ва торпедолар билан қуролланган.

 

Кўпроқ янгиликлар