Алишер Усмонов олий мукофот билан тақдирланди

Жаҳон 22 Декабрь 2016 55258
Фото: ТАСС

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Россия муфтийлар кенгашининг олий мукофоти бўлган биринчи даражали "Ал-Фахр" ордени билан мукофотланди. Усмоновга орденни кенгаш ва Россия мусулмонлар диний бошқармаси раиси Равиль Гайнутдин топширган. Бу ҳақда тадбиркорнинг матбуот хизмати маълум қилди. 

Усмонов Россиядаги йирик саховатпеша инсонлардан ҳисобланади. У спорт, маданий, илмий-ўқув лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди ҳамда исломнинг диний ва маданий меросини сақлаб қолишда кўмак кўрсатади. Жумладан, тадбиркор Қозондаги Оқ масжид, Татаристондаги Булғор ислом академияси ва Чита жомеъ масжиди қурилишига маблағ ажратган.  

"Ўзингни қалбинг билан ҳамоҳангликда ҳис қилиш учун ўз динингда бўлишинг, диндошларингга яқин бўлишинг керак. Мен мусулмонман ва мусулмон фарзандиман – яқин кишиларинг, диндошлар учун яратилаётган хайрли иш, менинг фикримча, ҳаётимизнинг асосий мазмуни ҳисобланади", деб Усмоновнинг айтган сўзларини келтириб ўтган матбуот хизмати. 

Усмонов "одамларга яхшилик қилиб, бунинг эвазига ҳеч қандай минатдорчилик кутиш керакмас"лигини таъкидлаб ўтди. 

"Россиянинг мусулмон уммати – жамиятнинг давлатимизнинг бирлашиши учун кўмак берадиган, православлик билан доимо осуда бирга яшайдиган қисмидир. Барча россияликлар қандай динга мансублигидан қатъи назар, ягона халқдир", деб айтган Усмонов.  

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар