Америкалик аёл ҳалок бўлган эрининг жасадини телефонларни қидирувчи мобил илова орқали топди

Жаҳон 22 Декабрь 2016 7417
Фото: DPA

АҚШнинг Пасифика (Калифорния) шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ҳалок бўлган эри Жейш Пателнинг жасадини йўқолган мобил телефонларни қидирувчи илова орқали топди. Бу ҳақда The Mercury News хабар бермоқда.

Калифорния йўл патрули вакили Артуро Монтелнинг сўзларига кўра, 49 ёшли эркак 18 декабрь куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олинган жароҳатлар туфайли жон таслим қилган. Унга тегишли бўлган Mercedes номаълум сабабларга кўра йўлдан чиқиб кетиб, тахминан ўн метр баландликдан пастга қулаган. «Экспертиза ҳалок бўлган эркак қонидан алкоголь ёки гиёҳванд моддаларни аниқламади», - дея қўшимча қилиб ўтган у.

Таъкидланишича, Пателнинг турмуш ўртоғи эрининг жасадини эртаси куни топган ҳамда бу ҳақда авария-қутқарув хизматларини хабардор қилган. Аёл йўқолган телефонларни қидиришда ёрдам берувчи мобил иловадан фойдаланди. Бунга қадар эса у Пасифика полициясига эри бедарак йўқолгани ҳақида мурожаат қилган.

Монтелнинг сўзларига кўра, аёл ҳалокат жойида қутқарувчиларни кутиб олди. Улар ҳайдовчи жасадини таниб бўлган ҳолатга келиб қолган автомобилдан чиқариб олиш учун махсус гидравлик қайчилардан фойдаланишган.
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар