Смартфон учун туалет қоғози – японлар ўйлаб топган ихтиролардан бири. Албатта, ихтиронинг номи қулоқларга бироз ғалати эшитилиши мумкин. Бироқ бу сиз ўйлагандек кераксиз нарса эмас. Ахир жамоат жойларида, ҳожатхоналарда биз ҳеч қачон севимли смартфонларимиздан ажралмаймиз. Бундай жойларда эса ҳаво катта миқдордаги микробларга тўла бўлади ва улар гаджет юзасини биз сезмаган ҳолда қоплаб олади. Айнан шундай вазиятларда махсус япон туалет қоғози сизга ёрдамга келади. 

Фото: Hi-news.ru

Гаджетлар учун туалет қоғозлари илк бор Токио шаҳридаги Нарита аэропортидаги ҳожатхоналарда синовдан ўтказилди. Бундай ноодатий дастурнинг ташаббускорлари йирик япон уяли алоқа оператори NTTDoCoMo саналади. Бу кичик ўрамли қоғозларда қандай қилиб аэропортнинг бепул Wi-Fi тармоқларига уланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, йўловчи ўзи қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. Албатта, қандай қилиб қоғозлар ёрдамида гаджетлар юзасидаги микробларни олиб ташлаш мумкинлиги ҳақида ҳам кўрсатмалар берилган.