Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида лочин билан ов қилиш анъаналарига, унинг меъёр ва ахлоқларига ўргатувчи дунёдаги илк мактаб очилди. Мактаб Муҳаммад бин Зайд (Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси ва БАА қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Ал Наҳайян исми) номи қўйилди. 

Мактабни очишдан мақсад келажак авлод учун ҳам Амирликларнинг, ҳам бутун Арабистон яриморолининг мероси ва тарихини сақлаб қолишдан иборат. Мактабда лочин билан ов қилишнинг ролидан хабардорлик, унинг санъат ва бутун инсоният учун мерос сифатидаги аҳамиятини ўқитиш билан шуғулланилади. Назарий ва амалий машғулотлар анъанавий халқ асбобларидан фойдаланган ҳолда чўлда ўтказилади.