Берлин полицияси шаҳардаги насроний Мавлид байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркасида тергов ишларини якунлади. Бу ерда содир этилган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда, шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларининг Twitter саҳифасида эълон қилинган. 

«Жиноят жойида тергов амалиётлари якунланди. Биз Брайтшайдплацни Берлин аҳолиси ихтиёрига топширамиз», — дейилади хабарда. 

ITV News телеканали мухбири Жоанна Партрижнинг хабар қилишича, Мавлид ярмаркаси очилганидан сўнг, Берлин аҳолиси вакиллари ярмаркада бемалол ҳаракатланишган. 

Шу билан бирга, у расман бугун, 22 декабрдан иш бошлайди. 

Мазкур ҳудудда савдо қилаётганлар устига юк автомобилини бошқаришда гумон қилинаётган тунислик Анис Амри Италия қамоқхонасида 4 йил ўтириб чиққани ҳам аниқланган.