БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластиндаги Исроил қурилишлари юзасидан овоз беради

Жаҳон 22 Декабрь 2016 4239
Фото: AFP

БМТ Хавфсизлик кенгаши 22 декабрь куни Исроилдан Фаластин ҳудудлари, шу жумладан Шарқий Қудусда ҳам аҳоли пунктлари қурилишига барҳам беришни талаб қилувчи резолюция бўйича овоз беради. Ушбу ҳужжатни Мисрнинг ташкилотдаги доимий вакили тақдим этган. Лойиҳа бўйича овоз бериш жараёни Тошкент вақти билан ярим тун соат 1:00 (Нью Йоркда 15:00)да бўлиб ўтади. 

Фаластинликлар Фаластин ҳудудларида барпо этилувчи Исроил аҳоли пунктларини бўлғуси давлатларининг ҳудудида рухсатсиз қурилаётган уйлар деб ҳисоблайди ва улар тинчлик музокараларига асосий тўсиқ деб баҳоланади. 

БМТнинг аксар аъзолари ушбу аҳоли пунктларини ҳам ноқонуний деб топган ва Исроилни қурилиш ишларини тўхтатишга бир неча маротаба чақирган эди. 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга мурожаат қилиб, ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланишни сўраган. 

«АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Исроилга қарши резолюцияга вето қўйиши лозим", - деб ёзган Нетаньяху Twitter саҳифасида.

Ҳозирча, Оқ уй маъмурияти бунга изоҳ бермаган бўлса-да, айрим дипломатлар, Биньямин Нетаньяху билан мураккаб муносабатларга эга бўлган президент Барак Обама овоз бериш жараёнида иштирок этмаслик воситасида резолюция қабул қилинишига йўл қўйиши мумкин, деб ҳисобламоқда. 

Ҳужжатнинг қабул қилиниши учун 9та овозга эга бўлиши, шу билан бирга, АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия ва Хитойдан бирортасининг ветосига учрамаслиги керак. 

Исроил ўтган ойда Шарқий Қудусда исроилликлар учун 500та янги уй барпо қуриш режасини қайта бошлади. 


 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар