Бундеслига. Мўъжиза юз бермади

Спорт 22 Декабрь 2016 15256
Фото: Twitter/FCBayern

Германия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди. Мавсумнинг энг асосий ўйини деб баҳоланган учрашув Мюнхенда бўлиб ўтди.

Ўйин кутилган интригани бермади. «Бавария» рақиб дарвозасини қисқа вақт ичида икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шундан кейин «Лейпциг»нинг асосий плеймейкери Эмил Форсберг қизил карточка олиб майдондан чиқиб кетди. Бу ўйинда қолган кам интригани ҳам йўққа чиқарди. Роберт Левандовски томонидан биринчи бўлим сўнггида киритилган гол Анчелотти шогирдларига йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Натижада «Бавария» 39 очко тўплаб қишки мавсумнинг чемпионига айланди. «Лейпциг» эса 36 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда.

Шунингдек, бу турда «Ҳерта» ўз уйида «Дармштадт»дан устун келган бўлса, «Фрайбург» сўнгги икки турни муваффақиятли якунлаган «Ингольштадт» уйидан муҳим уч очко билан қайтди. Мавсум давомида ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган «Ҳоффенҳайм» бу турда ҳам дуранг қайд этди. Нагельсманн шогирдлари «Вердер»дан сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб икки очкони бой берди. «Кёльн» эса ўз уйида «Байер» билан муроса кўчасини танлади.

Бундеслига, 16-тур.

Бавария – РБ Лейпциг 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 17 Алькантара, 2:0 – 25 Хаби Алонсо, 3:0 – 45, пенальти Левандовски.
Бавария – Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба (Бернат, 67), Лам, Алькантара, Хаби Алонсо, Роббен (Рибери, 46), Видаль (Киммих, 75), Дуглас Коста, Левандовски.
РБ Лейпциг – Гулачи, Бернардо, Орбан, Хальстенберг, Забитцер (Берк, 82), Демме, Кейта (Кайзер, 46), Ильзанкер, Форсберг, Поульсен, Вернер (Зельке, 59).
Огоҳлантиришлар: Видаль (56), Забитцер (58).
Четлатиш: Форсберг (30).

Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди. 

Ингольштадт-04 – Фрайбург 1:2 (второй тайм)
Голлар:
0:1 – 34, пенальти Нидерлехнер, 0:2 – 41 Нидерлехнер, 1:2 – 53 Зуттнер.
Огоҳлантиришлар: Моралес (20), Рожер (42), Тиссеран (67), Матип (85), Штенцель (88), Булут(89).

Хоффенхайм-1899 – Вердер 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар:
1:0 – 26 Вагнер, 1:1 – 87 Гнабри.
Огоҳлантиришлар: Гарсия (53), Бартельс (73), Хюбнер (77), Швеглер (90).

Ҳерта – Дармштадт 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 53 Платтенхардт, 2:0 – 66 Калу.
Огоҳлантиришлар: Платтенхардт (42), Федецкий (65), Сулу (71), Нимайер (90).

Кельн – Байер 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:
1:0 – 21 Модест, 1:1 – 44 Венделл.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар