Дунёда энг хавфли шаҳар ҳисобланувчи, Ҳондурасдаги Сан-Педро-Сула шаҳри кўчаларидан бирида 5 киши отиб ташланди, деб хабар бермоқда El Heraldo нашри.

Таъкидланишича, қотиллик кундузи содир этилган. Номаълум шахслар Калашников автоматидан одамларни ўққа тутган. Оқибатда 5 киши – 4 эркак ва бир аёл ҳалок бўлган.

Жиноят сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Сан-Педро-Сула шаҳри сайёрадаги энг хавфли аҳоли пункти ҳисобланади, бу ерда 100 минг аҳолига йилига 169 та қотиллик тўғри келади.