Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус мониторинг миссияси (СММ) 2016 йилнинг январидан ноябригача бўлган муддатда Донбасс ҳудудида тинч аҳоли вакилларидан 83 киши ҳалок бўлганини қайд этган. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали миссия раҳбари ўринбосари Александр Хугнинг брифинг чоғидаги баёнотига асосланиб хабар берилган.

«2016 йилнинг январидан ноябригача  ЕХҲТ кузатувчилари фуқаролар орасида қурбонлар сони 83 нафарни ташкил қилгани, шунингдкек 305 киши жароҳат олганини қайд этган», — деган у.