Европадаги махсус хизматлар қитъа давлатларида навбатдаги терактлар рўй бериши эҳтимолидан огоҳлантирган

Жаҳон 22 Декабрь 2016 3749

Европа Иттифоқи давлатларининг миллий полиция хизматларини мувофиқлаштирувчи Европол Франция, Германия, Бельгия ва Шимолий Европа давлатларида Рождество байрамлари вақтида терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. РИА Новости Греция ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб хабар берилишича, тегишли давлатларнинг махсус хизматларига тегишли огоҳлантиришлар йўлланган.

«Декабрь ойи бошидаёқ шундай огоҳлантиришлар юборилиши бошланган. Франция, Берлин, Брюссель, Шимолий Европа давлатлари пойтахтлари рўйхатда бор. Европол эҳтимолий терактлар Рождество ва Янги йил байрамлари кунларида терактлар рўй бериши мумкинлигини билдирган», — дея манбанинг сўзлари келтирилган хабарда.

Аниқлик киритилишича, Берлиндаги теракт юз беришидан олдиноқ Германия шундай огоҳлантирувни олганди.

19 декабрь куни Берлинда юк машинаси Рождество ярмаркасида йиғилган кишилар устига бостириб бориши орқали теракт содир этилди ва 12 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди. Теракт ижрочиси ҳали ушланмади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50944 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66874 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35682 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20466 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60957 Жамият
Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади
21:05 0 Жаҳон
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 73 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 312 Жамият
Кўпроқ янгиликлар