АҚШда истиқомат қилувчи имом Фатҳуллоҳ Гулен Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақида расмий Анқара томонидан билдирилаётган хабарларни рад этиб чиқди. Бу ҳақда Гуленнинг видеомурожаатига асосланган ҳолда Associated Press хабар қилган.

Ўз мурожаатида Гулен Туркиянинг мақсади ўз ҳаракатини бадном қилиш экани ҳақида айтиб ўтган.

"Улар дунёни бу айблов билан ишонтира олишмайди", дея унинг сўзларини келтирган агентлик.

Россия элчиси 19 декабрь куни Анқарадаги фотокўргазма вақтида отиб ташланди.

Туркия ҳукумати ушбу қотилликни содир этган шахс 22 ёшли полициячи Мавлуд Мерт Олтинтош эканини билдирди. Қотил воқеа жойида махсус вакиллари томонидан йўқ қилинди.

Россия ТИВ бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса бу қотилликни мухолифат раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлади.

"У FETO тармоғи аъзоси бўлганини яширишга сабаб йўқ. Унинг барча алоқалари FETO номига бориб тақалмоқда", деган Эрдўған.

Россия элчисини отган шахс Гулен тарафдори бўлгани айтилди
Туркия Карловнинг ўлимида АҚШда яшаётган мухолифатчини айблади
Гулен штабида Россия элчиси қотиллигига алоқадорлик бўйича айбловлар инкор этилди
Эрдўған Карлов қотилининг Гулен билан алоқаси борлигига шубҳаси йўқлигини айтди